Педагогика ва психология кафедраларида талабаларга илмий ишларни ёзиш бўйича тушунчалар берилди

Институтимизнинг педагогика факультети педагогика ва психология кафедрасида ушбу йўналишларда таҳсил олаётган зийрак талабалар билан илмий кеча ўтказилди.

Кечада педагогика кафедраси бошлиғи М.Пазилова, психология кафедраси бошлиғи З.Шеримбетова, шунингдек, профессор-ўқитувчилардан А.Елмуратова, З.Наимова, А.Темирбекова, Р.Ибрагимовалар ҳар бир талабага берилган илмий тадқиқот ишлари мавзулари, уларнинг долзарблиги ва ушбу мавзулардан келиб чиқиб келгусида бўладиган илмий-амалий ва назарий анжуманлар ҳамда илмий журналларга мақолалар ёзиш бўйича талабаларга кенг тушунча берди.