Чет тиллари факультетида инглиз тили ҳафталиги ўтказилди

Шу йилнинг 19-24-ноябрь кунлари институмизнинг чет тиллари факультети инглиз тили ва адабиёти кафедраси томонидан «Инглиз тили фан ҳафталиги» ўтказилди.

«Family and education» мавзусида ўтказилган ҳафталикни ўтказишдан кўзланган мақсад, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва дарсларда ўзлаштирган билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамлаш учун қўшимча топшириқларни бажаришдан иборат бўлди.

Талабаларнинг ёзиш, ўқиш, оғзаки нутқ кўникмаларини, шунингдек, сўз бойлигини ошириш, ўз фикрларини эркин баён қилиш даражасини такомиллаштириш мақсадида ҳафта давомида кафедранинг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан ҳар хил мавзуларда амалий машғулотлар олиб борилди.

24 ноябрь куни ҳафталикда фаол иштирок этган ва тенгдошларига намуна бўлган талаба-ёшлар тақдирланди. Факультетнинг қобилиятли талабалари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

 

Машҳура Давлетова,

Чет тиллари факультети талабаси.