ÁJINIYAZ ATÍNDAǴÍ NÓKIS MÁMLEKETLIK PEDAGOGIKALÍQ INSTITUTÍ

Qabul 2024

Математика-информатика факультети «Заковат» турнири якунланди. Қайси жамоа ғолиб бўлди?

Институтнинг математика-информатика факультетида талабаларнинг бўш вақтларини самарали ташкил эти шва уларнинг мантиқий ўйлаш даражасини ошириб, китоб ўқишга бўлган интилишларини муносиб баҳолаш мақсадида «Заковат» интеллектуал турнири ташкил этилган эди.

Турнирнинг якуний финал босқичи бўлиб ўтди. Математика ўқитиш методикаси 3-курс талабаси Э.Пердебаева томонидан ташкил этилган финал ўйинида турнир бошидан буён 15 жамоа орасидан энг кучли деб топилган 4 жамоа иштирок этди:

1. Информатика ўқитиш методикаси йўналиши 1-а курс талабаларидан иборат «Диамонд» жамоаси;

2. Математика ўқитиш методикаси йўналиши 2-в курс талабаларидан иборат «Торнадо» жамоаси;

3. Математика ўқитиш методикаси йўналиши 3-в курс ҳәм информатика ўқитиш методикаси йўналиши талабаларидан иборат «Х-файл» жамоаси;

4. Математика ўқитиш методикаси йўналиши 1-б курс талабаларидан иборат «Легион» жамоаси.

Финалга барча жамоалар алоҳида тайёргарлик билан келгани кўриниб турди. Қизиқарли ўткан ўйин якунига кўра, «Легион» жамоаси 1-ўрин, «Торнадо» жамоаси 2-ўрин ва «Х-файл» жамоаси 3-ўрин ғолиби бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар ҳамда барча иштирокчилар диплом ва эсталик совғалари бўлган бадиий китоблар билан тақдирланди.

 

Айсулиу Утепбергенова,

Математика-информатика факультети талабаси.