«Ilim hám jámiyet» jurnalı
Журнал 2004йил ташкилэтилган. Йилига 4 марта чиқади, ҳажми 12 б/т. 2007йил 14 февралда Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан руйхатга олинганва 01-043 рақамлигувоҳномаберилган. ОАКнинг 2013 йил 30 декабрдаги 201/3-сонли қарорибилан:
10.00.04-Қорақалпоқ тили ваадабиёти;
13.00.00-Педагогика;
19.00.00-Психология фанларибуйича,
2019 йил январь ойидан бошлаб:
01.00.00-Физика-математика;
03.00.00-Биология;
05.00.00-Техника
07.00.00-Тарих
11.00.00.-География фанлари буйича
Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илимий нашрлар қаторига киритилган.
Ташкилотчи қўмита раиси физика-математика фанлари номзоди, доцент Байрам Пердебаевич Отемуратов.
Журналнинг Бош муҳаррири: филология фанларидоктори, профессор Кенесбай Алламбергенов.
Журналнинг масъул муҳаррири Догарова Дилфўза Базарбаевна.
Таҳририят манзили: Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси рақамсиз уй: индекс 230105, телефон +998612294086. Электрон почтаси fanvajam@mail.ru, Веб-сайт журнала http://journal.ndpi.uz
«Фан важамият» профессор ваўқитувчиларга, муаллим ва тарбиячиларга, докторантларга, илмий-тадқиқот ва илмий-методик фаолият билан шуғулланувчи бошқа кишиларга ўз мақолаларини чоп этишга, фаннинг янги ютуқларини, замонавий педагогик технологиялар ва методларни қўллашга ва танишишга ёрдам беради. Журнал Олий ўқув юртларига, коллеж ва лицейларга мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларига юқори малакали кадрлар тайёрлашишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. Мамлакатимизнинг асосий- ҳуқуқий демократик давлат қуриш бозор иқтисодиётига йўналтирилган жамиятга ўтиш, фуқароли кжамиятини қуриш каби мақсадларига эришиш учун журнал машҳур ва шунингдек, ёш олимлар илимий-амалий тадқиқотлари натижаларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Нашр этиладиган мақолаларда ҳудудий ва глобал аҳамиятга эга муаммолар, педагогик тажрибаларни оммалаштириш масалалари акс эттирилади. Президентнинг ҳаққоний таъкидлаганидек, бизнинг бош мақсадимиз ёшлар орасидан Хоразмий, Беруний ва Улуғбекларнинг буюк ва шонли ишларининг муносиб довомчиларини излаб топиш, токи бизнинг авлод-аждодларимизнинг ва замонавий олимларимизнинг илимий ва маданий мерослари фанимиз ва ҳаётимизнинг барча соҳаларининг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилсин. Журнал сиз билан бирга фан ва жамият равнақига хизмат қилади.