Контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 17 сентябрдаги 9-сонли баёнига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига 2018-2019 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирилди.

Матбуот хизмати