Imtixon fanlari ro`yxati

27.04.2019 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли қарори билан магистратура босқичининг кириш имтиҳонларига ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

Эндиликда фақат 2 та фандан имтиҳон бўлади: мутахассислик фани (100 баллгача) ва чет тили (50 баллгача).

Шунингдек, битирувчининг диплом иловасида қайд этилган ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ҳам қўшилади (100 баллгача).

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 250 ни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Бундан буён магистратура учун қуйидаги фанлардан имтиҳон бўлмайди:

– илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида суҳбат;
– «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича;
– Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича.

coupon code hepsiburada kupon ubereats coupon jcpenney coupon free tinder gold jcpenney coupon aliexpress coupon code wifi password hack