Маънавий тадбирларда мусиқий тарбия сояси

Ёшларни билимли ва маънавий тарбиялашда, мусика таълими алоҳида аҳамият касб этади.  Мусиқа таълими бошқа фанларга қараганда ёшларга  тез ва яхши самарали таъсир этади. Чунки, мусиқа инсон руҳиятига кириб  мусиқий ноласи, товушлари валадлариорқали инсон ҳиссиётларини забт этади. Бунга кўплаган мисолларни шу давргача олимлар ва мусиқашунослар тадқиқ этиб келишган ва яна очилмаган қирраларини  келтиришга бўлади. Мусиқа гўзалликка, яхшиликка, инсонийликка чорловчи тарбиявий восита бўлиб мусиқани тинглаган инсон ёки гўзал ижро этган, куйлаган инсон гўзал, нозик тарбияли, инсон бўладилар.

Келажакда мусиқа орқали тарбиялаш учун бўлажак мусиқа ўқитувчилари ўз устида ёшлар тарбиясига қодир бўлган қирраларини шакллантириб борищ керак бунинг учун талабалар ўқув ишларидан ташқари маънавий маърифий тадбирларга қатнашиб ҳар бир концерт байрамларда ўзларини қўшиқлар ва маърифий томошолари билан ўз-ўзидан тарбияланиб боради.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Мусиқа таълими иқтидорли талабалари ҳар бир тадбирда ўз қобилиятларини шакллантириб концерт дастурларида қатнашиб келмоқда. Улардан Ў.Санатбоев, Н.Жубатханов, З.Нуратдинов, Ш.Сапаев, Г.Сапаева, Д.Исмаилов, А.Нуржанов, А.Аскербаева, А.Дохотбаева, Р.Оразымбетов, Ғ.Ахмедов, Г.Худайбергенова. Д.Нуратдинова ва бошқалар.

Улар ўзларининг репертуарлари ва тарихий-тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ҳамда халқимизнинг миллий ижросидаги гўзал нолалари билан шунингдек, қўшни давлатлар рус, қозоқ, қирғиз, туркман, азарбайжон ва татар халқ қўшиқларини ижро этиб тингловчиларни хурсанд этиб, миллатсевар халқимизни ва мехмонларни Республикамиздаги олиб борилаётган байрам тадбирларида хизмат қилиб келишмоқда.

Шунингдек, ўзлари учун маънавий-маърифий сабоқ олмоқдалар, бу жараёнда уларга сабоқ бериб келаётган педагогларнинг устозлик хизмати катта ва уларнинг ўз касбига масъулиятли устоз эканлигини биламиз.

 

НДПИ ўқитувчиси С.Е.Романова