Мини футболдан Нукус давлат педагогика институти ректори кубоги ўтказилди

Шу йилнинг 26-27-октябрь кунлари Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида талабалар ўртасида спортнинг мини футбол туридан «Ректор кубоги» ўтказилди.
Мусобақада институтнинг барча факультетларида таҳсил олаётган талабалардан иборат жамоалар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 сентябрь куни ўтказилган «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича келгуси аҳамиятли вазифалар тўғрисида»ги мажлис баёнида белгилаб берилганидек, талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг жорий эти шва спортни оммавийлаштириш мақсадида институт миқёсида мана шундай спорт мусобақалари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Муросасиз беллашувларга бой ўткан мусобақада 1-ўринни педагогика факультети, 2-ўрин тарих-география факультет ива 3-ўринни математика-информатика факультети жамоалари эгаллади.
Ғолиб жамоага «Ректор кубоги» ва совриндорларга диплом, медаль ва эсталик совғалари топширилди.



Айсулыу Утепбергенова,
Математика-информатика факультети талабаси.