ТошПТИ Нукус филиалида академик Жуманазар Базарбаевнинг 85 йиллик юбилейи муносабати билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали мажлислар залида академик Ж.Базарбаевнинг 85 йиллиги муносабати билан учрашув кечаси бўлиб ўтди.

Учрашувда академик Ж.Базарбаев, ТошПТИ Нукус филиали директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари М.Қутлимуратов, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти тарих-география факультети декани М.Сарибаев, институтнинг миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси бошлиғи А.Ембергенов ва кафедра ассистент-ўқитувчиси Ж.Усенов, шунингдек, ТошПТИ Нукус филиали ижтимоий фанлар кафедраси бошлиғи А.Муратбаева, филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Учрашув кечасини филиал директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари М.Қутлимуратов очиб берд ива бошқариб борди. Тадбирда ТошПТИ Нукус филиали ижтимоий фанлар кафедраси бошлиғи А.Муратбаеваакадемик Ж.Базарбаевнинг ҳаёт йўли, илмий тадқиқот ишлари ва жамоат ишларидаги фаолияти тўғрисида баёнот қилди.

Сўнгра академик билан учрашув иштирокчилари ўз аро савол-жавоблар асосида суҳбатлашди, фикр алмашди.

Тадбир академикнинг илмий тадқиқот ишлари кўргазмаси билан давом этди.

 

Ислам Матеков,

НДПИ матбуот котиби.