Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши ўқитувчилари ва талабалари қорақалпоғистонлик рассомларнинг ижодий ишларини томоша қилди

Институтимизнинг педагогика факультети тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши профессор-ўқитувчилари ва бир гуруҳ талабалари маънавият соатлари доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар залида кўргазмага қўйилган қорақалпоғистонлик рассомларнинг ижодий ишларини томоша қилди.

«Олтин куз» деб номланган кўргазмага машҳур рангтасвир усталаримизнинг мавсум чиройини кўрсатиб берувчи тасвирий санъат намуналари қўйилган бўлиб, унда иштирок этган талаба-ёшлар устоз рассомларнинг ижодий ишларидан ўзларига сабоқ олди.
Шунингдек, келгусида ишланадиган ишлари учун мазкур кўргазма мастер-класс вазифасини ҳам ўтади.