Тарих-география факультети талабалари мактабларда тарих дарсини ўтиш бўйича семинар-тренинг ташкил этди

9 ноябрь куни институтимизнинг тарих-география факультети тарих ўқитиш методикаси таълим йўналиши 4-а ва 4-б курс талабалари ҳамда Нукус давлат педагогика институти қошидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказининг ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси кафедраси билан биргаликда «Тарихий билимлар: тажриба ва амалиёт» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда Т.Қудиярова ва Р.Бауетдиновлар мактабда тарих фанини ўқитишнинг замонавий методикалари ва муаммолари бўйича баёнот қилди.

Сўнгра 4-б курс талабаси И.Толиева мактабларда ўтиладиган тарих дарсларига интерфаол машқларни жорий этиш бўйича ҳамда 4-а курс талабаси Д.Сабурова Хоразмшохлар салтанати ва муғуллар давлатлари муносабатлари бўйича тақдимот қилди.

Амалиётчи талабалар томонидан ташкил этилган тадбирга мутахассислар ва республикамизнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган тарих фани ўқитувчилари семинар-тренинг ишига юқори баҳо берди.

Ўтказилган семинар-тренинг мактаблардаги тарих фани ўқитувчилари ва бўлажак педагоглар учун тажриба ва амалиёт вазифасини бажарди.