Хорижий мамлакатларда ижтимоий педагогиканинг ривожланиш тарихи бўйича семинар-тренинг ташкил этилди

Шу йилнинг 16 ноябрь куни институтимизнинг педагогика факультети педагогика кафедрасида педагогика ва психология таълим йўналиши 2-курс талабалари ўртасида кафедра ўқитувчиси Амина Темирбекова раҳбарлигида «Хорижий мамлакатларда ижтимоий педагогиканинг ривожланиш тарихи» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирни педагогика кафедраси профессор-ўқитувчиларидан М.Пазилова, М.Аллаяров, З.Найманова, А.Темирбекова, С.Сайитбекова, Г.Худайбергеновалар кузатиб борди.

Семинар-тренингда мавзу бўйича талабалар томонидан тайёрланган баёнотлар ўқилиб, сўнгра тест саволлари ечилди.

Талабалар хорижий давлатларда ижтимоий педагогиканинг ривожланиш босқичлари бўйича баёнотлар ва интерфаол ўйинлар давомида кенг тушунча ва кўникмаларга эга бўлишди.