«Талабалар кубоги-2018» интеллектуал турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда институтимиз жамоаси ҳам иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талабалар кубоги-2018» интеллектуал турнири ташкил этилди.
Турнир икки босқичда – минтақавий ва республика босқичида ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари олий таълим муассасалари билан минтақавий босқичда ўз билимларини синаб, 3-ўринни эгаллаган институтимиз жамоаси бугун – 16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўткан финал босқичида иштирок этди.
Финал босқичида жами 15 олий таълим муассасалари жамоалари иштирок этди.
Финал босқичи якунларига кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институти 1-ўрин, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2-ўрин, Тошкент тиббиёт академияси 3-ўрин ғолиби бўлди.
Финал босқичигача ва финалда яхши натижаларни қўлга киритган институтимиз жамоаси «Ўзбекистон» телеканалининг «Урфон шоу» кўрсатувида иштирок этадиган бўлди.
Ислам Матеков,
НДПИ матбуот котиби.