Чет тиллари факультетида «Дунёвийлик – даҳрийлик эмас» мавзусида семинар бўлиб ўтди

20 ноябрь куни институтимизнинг чет тиллари факультетида «Дунёвийлик – даҳрийлик эмас» мавзусида ўқув семинарии ташкил этилди.

Унда факультет жамоаси, пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси А.Садиқов ва факультет талабалари иштирок этди.

Тадбирни факультет декани И.Дильманов очиб берди. Ўқув семинарида асосан мавзу атрофида мутахассис фикр-мулоҳазалари тингланди.

Тадбир савол-жавоблар билан давом этди.

 

Машҳура Давлетова,

Чет тиллари факультети талабаси.