Чет тиллари факультети фидоий талабалари институт талабаларига инглиз тилини ўргатмоқда
Институтимизнинг чет тиллари факультетининг бир гуруҳ фидоий талабалари томонидан «Key to success» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади, институтнинг бошқа факультетларида таҳсил олаётган талабаларга «Тенгдошга-тенгдош» тамойили асосида инглиз тилини ўргатишдан иборат.
Чет тилларини ўрганишга бўлган эҳтиёж ошиб бораётган бугунги кунда бундай қадамлар катта аҳамиятга эга бўлмоқда.
Лойиҳа йил якунига қадар босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, яхши ўзлаштирган талаба-ёшларга йил охирида сертификатлар топширилади.



Машҳура Давлетова,
Чет тиллари факультети талабаси.