Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши талабалари Альвина Шпадининг кўргазмасида иштирок этди
25 ноябрь куни пойтахтимиздаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, рассом Шпади Альвина Андреевнанинг «Қорақалпоғистон – боқий муҳаббатим» мавзусидаги шахсий кўргазмаси очилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик муносабатлари қўмитаси томонидан ташкил этилган кўргазмада институтимизнинг тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этди.
Машҳур рассом, реставратор А.Шпади билан ўз аро суҳбатда бўлиб, унинг тажрибаларини ўрганиб қайтди.


