Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

2018 йил 14 декабрь куни Нукус давлат педагогика институтида Ўзбек адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан атоқли давлат арбоби ва элсевар адиб Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан «Китоб – мўъжизага чорлайди» мавзусидаги китобхонлик байрами тадбири ташкил этилди.

Тадбирни Нукус давлат педагогика  институти ректори Б.Отемуратов кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди. Шундан сўнг  Ўзбек адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси С.Бекчанованинг «Чингиз Айтматов ижодида маънавий-маърифий қадриятлар талқини», Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши 4- курс талабаси Ш.Тожибоеванинг «Умумтаълим мактабларида Чингиз Айтматов ҳаёти ва ижодини ўргатиш» мавзусидаги маърузалари тингланди.

Кечанинг бадиий қисмида ўзбек тили ва адабиёти йўналиши 4- курс талабалари томонидан Чингиз Айтматов асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари, рақслар намойиш этилди. Чингиз Айтматовга бағишланган шеърлар тингланди, композицион кўринишлар томоша қилинди. Тадбир сўнгида фаол иштирок этган талаба ёшлар “Фахрий ёрлиқ”лар тақдирландилар.

 

Ҳамза Алламбергенов,

Ўзбек адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси.