Баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим омили

Мамлакатимиз таълим тизимида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигига амал қилаётгани навқирон авлодни турли ҳуқуқбузарликлар, экстремизм, гиёҳвандлик, “оммавий маданият” каби иллатлардан асраб-авайлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни касбга йўналтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу мақсадда 2019 йил 17 январ куни Нукус давлат педагогика институти Ўзбек адабиёти кафедраси ўқитувчилари Амударё тумани ХТБ тасарруфидаги 1 ва 5-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда Ўрта қаъла ОФЙда “Таълимни тарбиядан, тарбияни таълимдан ажратиб бўлмайди” ҳамда “Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш” мавзуларида маънавий-маърифий учрашув ўтказди.

Учрашувда ота-она ва мактаб, оила ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш – ёш авлодни баркамол инсон сифатида тарбиялашнинг муҳим омили эканлиги айтилди. Тадбир ўқувчилар, ота-оналар ва маҳалла фаолларининг савол-жавоблари билан давом этди.

 

Пердеғалий Дабылов

Филология факультети декани ўринбосари.