Юксак ҳуқукий маданият – қонун устуворлигининг гарови

Жорий йил 1 март куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан «Юксак ҳуқукий маданият – қонун устуворлигининг гарови» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педогогика институти мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Қоақалпоғистон республикаси Адлия вазирлиги вакиллари, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педогогика институти профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, жамиятда қонун устуворлигига эришиш, аҳолининг хуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоат ташкилотларининг ролини кучайтиришдан иборатдир.

Давра суҳбати давомида «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – қонун устуворлигини таъминлашнинг кафолати», «Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг амалий механизмлари» мавзуларида маърузалар тингланди.
Тадбир ташкилотчилари томонидан таъкидлангидек, айни кунда ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни ҳуқуқий саводхонлик жиҳатдан етук, баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида партия маҳаллий Кенгашлари томонидан ёшлар ўртасида ташкил этилаётган «Конституция билимдони» кўрик-танлови ва аҳолининг кенг қатлами ҳуқуқий-сийсий билимларини ошириш мақсадида ҳар хафтанинг сешанба кунлари маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий ўқувлар ҳамда бошқа ҳуқуқий тадбирлар юқоридаги фармон ижросини таъминлашда катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этиб ўтилди.

Қизғин фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олишга эришдилар.