Институтимиз талабаси Халқаро бахшичилик санъати фестивалида 3-ўринни эгаллади

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивалида иштирок этган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти педагогика факультети мусиқий таълим йўналиши талабаси Муҳаммед Торебеков очиқ овозда достон куйлаш йўналиши бўйича 3-ўринни қўлга киритди ҳамда диплом ва 3 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Маълумот учун, мазкур фестивалда Нукус давлат педагогика институти талабаларидан Зинатдин Нуратдинов ҳамда Динара Нуратдиновалар ҳам фаол иштирок этди.

 

Ислам Матеков,

НДПИ матбуот котиби.