Талабалар учун семинар-тренинг

Россия Федерацияси Кубан давлат педагогика университети «Бошланғич таълим педагогикаси ва методикаси» кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди Гакаме Юлия Даудовна2 019 йил 20-май куни Мактабгача ва бошланғич таълим факультети 5111700-Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши таълим йўналиши 3-е рус гуруҳи талабаларига «Педагогик-психологик устахона» мавзусида семинар-тренинг ўтказди. Бунда мавзу бўйича ҳар хил таълим методлари қўлланилди. Амалий дарс бўйича мавзуга оид тақдимотлар намойиш этилди. Талабалар ҳар хил топшириқларни бажариш мобайнида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам қониқарли жавобларни олди. Амалий дарс жараёнида савол-жавоблар ва суҳбатлар ўтказилди.
21-май куни «Педагогик жараёнда болалар жамоаси» мавзусида амалий дарс ўтказилди. Унда ҳар хил ўйинлар ва «Арт-терапия» методи қўлланилди. Бундан ташқари мавзу бўйича назарий-методологик маълумотлар ҳам тақдим этилди. Рус олимлари томонидан аниқланган болаларнинг гуруҳга қўшилиш стадиялари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, дарсларни аудиториядан ташқарида факультет майдончасида ҳам ташкиллаштирилди. Дарс жуда қизиқарли ўтди ва талабалар фаол қатнашди.