Хорижий фуқаролар олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм-каналида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, хорижий фуқаролар олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилиниши белгиланди. 

Маълумот берилишича, илгари фақат МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар олий таълим муассасаларига суҳбат натижасида қабул қилинган, бошқа давлат фуқаролари эса тест топширган.