Хуш хабар! НДПИнинг икки ўқитувчиси Мустақиллик байрами муносабати билан республика унвонлари билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг қуйида исмлари келтирилган профессор-ўқитувчилари фахрий унвонлар билан тақдирланди.
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби»
Алланазаров Давлетмурат Турешович – Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим кафедраси доценти.
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»
Дарменов Жанжайхан Абуович – Қорақалпоғистон қозоқ миллий маданий маркази раҳбари. Нукус давлат педагогика институти тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси мудири.
Ислам Матеков,
НДПИ матбуот котиби.