Ўзбекистонда олий ўқув юртлари битирувчиларининг ишга жойлашиши юзасидан ҳисобот берилади

2019/2020-ўқув йили бошига олий таълим муассасаси статистик ҳисоботининг янги шакли тасдиқланди.

«Кундузги таълим шаклидаги бакалавриат талабаларининг курслар, таълим йўналишлари бўйича тақсимоти» йиллик ҳисобот шаклининг 1-бўлимига тузатишлар киритилди.

Унда қуйидагилар ҳам кўрсатилиши лозим:

тўлов-контракт асосида ўқиган бакалавриат битирувчиларининг нечтаси эгаллаган билимлари ёки ўхшаш таълим йўналиши бўйича ишга жойлашганлиги, шунингдек, бошқа фаолият соҳасига ишга жойлашганлар сони;

грант асосида ўқиган ва ишга йўлланма олган бакалавриат талабаларининг нечтаси берилган йўлланма бўйича ишга жойлашганлиги.

 

Дарё