Тасвирий санъат ва технологик таълим факультетида таълим тизимидаги олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот берилди

??

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги 87-01-573-сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида Тасвирий санъат ва технологик таълим факультетида 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматлари, талабаларга тўловларни амалга оширишда яратилган қулайликлар, тўлов-контракт қиймати миқдорларини икки хил кўринишда – «стипендияли» ва «стипендиясиз» амалга ошириш имкониятлари ва шу каби олий таълим тизимидаги олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан деканат, кафедра мудирлари ва тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан батафсил маълумотлар берилди.