Бошланғич таълим факультети гуруҳ раҳбари талабаларнинг ижара уйларидаги яшаш шароитларидан хабар олди

Бошланғич таълим факультети «Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши» таълим йўналиши 4-В гуруҳ раҳбари З.Худайбергенова гуруҳ талабаларининг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ва уларнинг ижара уйларидаги яшаш шароитларидан хабар олгани уйларига борди.
Талабалар билан одоб-ахлоқ қоидалари, тартиб-интизом бўйича суҳбатлашди.
Дарсдан бўш пайтларида тўгаракларга қатнашиб, ўз билимларини янада мустаҳкамлаб, ўқиб-ўрганиб боришлари тушинтирилди. Шунинг билан бирга, ижарада яшайдиган жойида газ, электр ускуналаридан тўғри фойдаланишларини, эътиборсиз қолдирмасликларини тушинтирди.