Бошланғич таълим факультетида «Қоғоздан мозаика ишлаш, тухим пучоғидан мозаика ишлаш» мавзусида амалий очиқ дарс ташкиллаштирилди
Бошланғич таълим кафедраси ассистент ўқитувчиси З.Худайбергенова «Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш» йўналиши 4- гуруҳ талабаларига «Меҳнат ва уни ўқитиш методикаси» фанидан «Қоғоздан мозаика ишлаш, тухим пучоғидан мозаика ишлаш» мавзусида амалий очиқ дарс ўтди. Дарсни гуруҳларга бўлиб интерактив методлардан фойдаланиб олиб борди. Очиқ дарсга кафедра мудири п.и.к. доц З.Курбаниязова, катта ўқитувчи (PhD) С.Тажбенова, катта ўқитувчи (PhD) Н.Нагметова, ассистент ўқитувчилар Г.Зарымбетова, М.Абдижамилова, И Хожаниязова, З.Турымбетова ва магистрантлар қатнашди.



