Институт профессор-ўқитувчилари республикамиз умумтаьлим мактабларида маьнавий-маьрифий учрашувлар ташкиллаштирмоқдалар
Жорий йилнинг 19-20-21-ноябрь кунлари Тарих факультети «Ижтимоий фанлар кафедраси» кафедра мудири, тарих фанлари доктори, профессор Яхшибека Абдуллаева, Халқ тальими вазирлигига қарашли Архив иши мутахассиси Д.Айтжанов ва бир катор мутасадди ташкилотлардан мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан яқиндан танишиб, ислоҳотлар самарадорлигини таьминлаш, таьлим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қуллаш ишларини ташкиллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Тахиятош туманидаги 1,2,3,4,5…..20,21,22-сонли умумтаьлим мактабларида маьнавий-маьрифий учрашувлар, давра сухбати, спорт-соғломлаштириш, моддий техник базаси, ўқувчилар билими, улар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш қаторида Яхшибека Абдуллаева мактаб ўқувчиларига 5та мухум ташаббус юзасидан мастер класслар ўтиб бериб мактаб ўқувчиларининг ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширди.
Шунингдек туманнинг 5-сонли умумталим мактабида мактаб ўқувчилари тамонидан мусиқий тадбир ташкил этилиб, бунда ўқувчилар мусиқий тадбирлар орқали турли миллат орасида ўз аро тотувлик туйғулари ифодаланиб мазкур мактабда «Ўзбекистон- миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти» мавзусида мусиқий тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар ташкилотчилар тамонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Мазкур мактабларда ўз тажрибаларидан келиб чиқган холда ўқувчиларга таьлим тарбия, янги мастер класслар, методлар орқали дарс берганликлари учун Тарих факультети «Ижтимоий фанлар кафедраси» кафедра мудири Яхшибека Абдуллаевага Институт рахбарияти, профессор-ўқитувчилар, факультет жамоати номидан муваффақиятлар тилаб қоламиз.






Тарих факультети маънавий-маърифий ишлар
бўйича ўринбосари Реймов Д.