Республикамиз умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик ишлари давом эттирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ҳузуридаги 2019 йил 28 август куни ўтказилган 15 сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Ислоҳотлар самарадорлиги таъминлаш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманига бириктирилган Ишчи гуруҳ томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Қораўзак туманидаги жами 33 та  умумтаълим мактабларига борилиб, мазкур ўқув муассасаларидаги ўқув, маънавий-маърифий, спорт-соғломлаштириш, 5 та муҳим ташаббус ижроси, шунингдек, кўрик танлов ғолиблари, давлат ва тармоқ мукофоти совриндорлари бўлган тажрибали педагоглар томонидан «Очиқ дарс машғулотлари»ни ўтказиш, педагог касби нуфузини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш, ўқитувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш каби  ишларни режа асосида олиб бормоқда.

Ушбу тадбирларда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти  профессор-ўқитувчилари хам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, 2019 йил 19 ноябрь куни Қораўзак туманинг 1-сонли умутаълим мактабида Нукус давлат педагогика институти Бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси педогогика фанлари доктори Н.Нагметова томонидан туманнинг барча бошланғич синф ўқитувчилари учун “Тарбиянинг долзарб масалалари” мавзусида семенар-тренинг (мастер-класслар)  ўтказилди. 

 

Семинар-тренингда ўқитувчиларга замонавий инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда дарс жараёнини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинган бўлса, 2019 йил 22 ноябрь куни Қораўзак туманинг 2-сонли умутаълим мактабида Нукус давлат педагогика институти Инглиз тили ва адабиёти кафедраси асистент ўқитувчиси Н.Нуратдинова томонидан “Инглиз тилини ўқитиш методикасидаги замонавий усуллар” мавзусида туманнинг инглиз тили ўқитувчиларига мастер-класс ташкил этилди.

    

Мазкур тадбирларга Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари Б.Пирматов, С.Акрамов, Ж.Хакимов, туман ХТБ мудири Д.Изатуллаев ва Нукус давлат педогогика институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Э.Асаматдиновлар иштирок этишди.