Бошланғич таълим факультети профессор-ўқитувчилари Нукус туманидаги 13-сонли мактабда учрашув ташкиллаштирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 28 августтаги 15-сонли мажлис баённомасида белгиланган вазифалар асосида, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 7-сентябрь кунги 805-сонли буйриғида белгилаб қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирликлари томонидан умумтаълим мактабларининг таълим сифатини яхшилаш буйича ва методик ёрдам бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ билан ҳамкорликда Нукус шаҳри ва туманлардаги умумтаълим мактаблари билан “Мактаб-олий ўқув ўрни” дастури асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ушбу режада белгиланган вазифаларни ўз муддатларида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Бошланғич таълим кафедраси профессор-ўқитувчилари Нукус тумани 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида п.ф.н., доц. З.Курбаниязова мактаб жамоаси, методистлар ва тажрибали ўқитувчилар билан учрашиб, уларга ҳозирги вақтдаги таълим соҳасидаги Президент Қарорлари, янгиликлар, ўзгаришлар ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтди.

Мактаб кутубхонасига моддий ёрдам сифатида китоблар тақдим этилди ва таълим сифатини оширишда компотентли яндошув мавзусида мактаб ўқитувчилари орасида семинар-тренинг ўтказди. Сўнг ушбу  мактабда таълим олаётган 4-синф ўқувчиларига п.ф.н., доц.З.Курбаниязова ассистент -ўқитувчи Ш.Пирниязовалар билан биргаликда Бинар технологиясидан фойдаланиб мастер класс ташкиллаштирди.

Келажакда мактаб ва олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда ишланиши керак бўлган вазифалар ҳақида келишиб олинди.