Тасвирий санъат ва меҳнат таълими факультети ўқитувчилари Нукус туманидаги мактабда маҳорат дарсини ўтди

2019 йил 29 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани 23-сон умумий ўрта таълим мактабида ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси мудири, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ғ.Мамбеткадиров «Тасвирий санъат ва чизмачилик дарсларида замонавий педагогик технологияларнинг қўлланилиши» мавзусида маҳорат дарсини ташкил қилди.
Шу билан бирга кафедра катта ўқитувчилари Ш.Каллыклышов, Т.Бекмуратовлар «Тасвирий санъат йўналишлари», «Қорақалпоғистон амалий санъати» мавзуларида мактаб ўқувчиларга маълумотлар бериб ўтди.
Мактабда тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси талабалари томонидан бажарилган ижодий ишларининг кўргазмаси ҳам ташкиллаштирилди.
