Табиий фанлар ва тарих факультетлари талабалари ҳарбий хизматчилар билан учрашди

Табиий фанлар ва тарих факультетлари билан биргаликда «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан учрашув кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати «Чегара қўшинлари» ҳарбий хизматчилари – капитан Шерзод Ниязметов, сержантлар Сабина Аяпбергенова, Малика Абдужабборова, Ўткир Алиевлар иштирок этди.

Тадбирда қатнашган чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳозирги кундаги чегара қўшинларнинг салоҳияти ва уларга  яратилган шарт-шароитлар ҳақида тадбирга йиғилган иштирокчиларга маълумот бериб ўтди.

Тадбирда йиғилган талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.