Институт ёшлари билан учрашув

Жорий йилнинг 29 январь куни, Нукус давлат педагогика институтида «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси фахрийлар кенгаши раиси, сенатор Ш.Уснаддинов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник М.Рахматуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник О.Турдақов ҳамда жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи суди судьяси Т.Турдымуратовларнинг мазкур олийгоҳда таҳcил олувчи талаба ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларга алоҳида аҳамият бериб келинмоқда.

Учрашувда сўзга чиққанлар бугунги кунда давлат миқёсида қаратилаётган эътибор натижасида ёшларга яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиб, келажакда етук инсонлар бўлиб етишишлари бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.

Тадбир давомида талаба ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутасаддилардан атрофлича жавоблар олишди.   

Учрашув давомида, жамоат ишларида, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фаол иштирок этган бир нечта талаба ёшларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномалари топширилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг махсус автотранспортлари ва қурол-яроғлар кўргазмаси ва алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида вазирлик раҳбарияти томонидан ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси