Элликқалъа педагогика факультетида туман Археология ва тарих музейи билан ҳамкорликда музей экспонатлари кўргазмаси ташкил қилинди
14 февраль куни Элликқалъа педагогика факультетида туман Археология ва тарих музейи билан ҳамкорликда музей экспонатлари кўргазмаси ташкил қилинди.
Унда талабалар жума кунги «Маънавият дарси» доирасида навбат билан музей экспонатлари билан танишиб, музей ходимлари томонидан тумандаги эски қалъа ва қўрғонлардан топилган топилмалар тўғрисидаги маълумотлар олишди.
Шунингдек, туман тарихи тўғрисида фотосуратлар билан танишиб, туман ташкил топганлиги, унинг тарихи, иншоотлар қурилиши ва ютуқлар тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.
