Тарих факультетида Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси бўйича тарғибот ишлари олиб борилди

Ажиниёз номидаги НДПИ Тарих факультетида 2020 йилнинг 14 февраль куни факультет талабаларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Тарғибот ишлари давомида Мурожаатномада кўрсатилган асосий вазифалар ҳақида талаба-ёшларга маълумотлар берилди ҳамда ушбу мурожаатнома асосида талабалардан  сўровнома олинди. Сўровномада қатнашган  талабалар  Мурожаатнома бўйича етарлича билимга ва маълумотга эга эканлиги аниқланди.

Мурожаатнома бўйича талабалар ўртасида тушунтириш ишлари режа асосида олиб борилмоқда.