Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Элликқалъа педагогика факультетида талабалар билан суҳбатлашди
Элликқалъа педагогика факультетига 17 февраль куни институтимиз Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Қ.Қодиров келиб, гуруҳларга кириб, талабалар билан яқиндан суҳбатлашди.
Суҳбат давомида барча гуруҳ талабаларининг ўқув жараёнлари, таълим олиш шароитлари, уларнинг муаммолари ва ётоқхонадаги яшаш шароитлари ўрганилди.
