Элликқалъа педагогика факультетида «Ҳаётимиз гули, офтоби – аёл!» мавзусида адабий-бадиий тадбир ташкил этилди

Элликқалъа педагогика факультетида 1-2 курс бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши йўналиши талабалари ўқитувчилари Гулмира Абдуллаева билан биргаликда 8-март «Халқаро хотин-қизлар байрами» муносабати билан «Ҳаётимиз гули, офтоби – аёл!» мавзусида адабий-бадиий тадбир ўтказишди.

Тадбирга Нукус шаҳридан Бошланғич таълим кафедрасидан ҳам меҳмонлар қатнашдилар.

Тадбирда қизларимиз оналар ва аёлларимизни улуғловчи шеърлар, саҳна кўринишлари, монологлар ижро қилишди.

Шунингдек, тадбирда рақс ва куй-қўшиқлар куйланиб, бадиий кечага ўзгача шавқ улашилди.

Тадбир якунида фаол талабалар факультетимиз томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.