Нукус давлат педагогика институтида 2020-2021 ўқув йили қабулига оид Консультация хонаси ташкил этилди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти 2020-2021 ўқув йили қабулига оид саволларингизга жавоб бериш ва бу бўйича сизларга қулайликлар яратиш мақсадида Консультация хонаси ташкил этилганлигини маълум қилади.

Сиз Консультация хонасига келиб  саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. Консультация хонасининг пандемия шароитида зарур бўлган гигиеник воситалар билан таъминланган.

Консультация хонасининг иш вақти: Душанбадан шанбагача, соат 08:00 дан 19:00 гача.