Нукус ДПИда ўтказилаётган касбий (ижодий) имтиҳонларнинг биринчи куни (3 сентябрь) ҳақида маълумот

Аввал хабар берганимиздек, 3 сентябрь куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2020-2021 ўқув йили учун бакалавриатнинг кундизги ва сиртқи таълим йўналишларига касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.
3 сентябрь куни абитуриентларнинг имтиҳонда иштироки бўйича ҳолат қуйидагича бўлди:
Мусиқий таълим бакалавр йўналиши бўйича 03.09.2020 куни имтиҳонларга 49 абитуриент иштирок этиши белгиланган бўлиб, шундан 25 абитуриент ҳар хил сабабларга кўра имтиҳонларда иштирок этмади. Имтиҳонлардан четлатиш ҳолатлари учрамади.
Жисмоний маданият бакалавр йўналиши бўйича 03.09.2020 куни имтиҳонларга 164 абитуриент иштирок этиши белгиланган бўлиб, шундан 39 абитуриент ҳар хил сабабларга кўра имтиҳонларда иштирок этмади. Имтиҳонлардан четлатиш ҳолатлари учрамади.
Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси бакалавр йўналиши бўйича 03.09.2020 куни имтиҳонларга 124 абитуриент иштирок этиши белгиланган бўлиб, шундан 10 абитуриент ҳар хил сабабларга кўра имтиҳонларда иштирок этмади. Имтиҳонлардан четлатиш ҳолатлари учрамади.
Дастлабки кунги имтиҳон натижаларини сайтимиз орқали эълон қиламиз. Бизни кузатиб боринг.
Нукус ДПИ матбуот хизмати.