Беш йил иш стажига эга бўлган Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Нукус давлат педагогика институтига тавсия қилинаётган номзодлар билан суҳбат ўтказиш жадвали тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 7 августдаги 2-сон ва 2020 йил 28 августдаги 3-сон баёнлари қарорларида белгиланган вазифаларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган тегишли вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тавсияномасига асосан 2020-2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида суҳбат натижаларига кўра ўқишга тавсия этиш учун Давлат тест марказининг махсус дастурига киритилган рўйхат бўйича Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Нукус давлат педагогика институтига тавсия қилинаётган номзодлар билан суҳбат ўтказиш жадвали тасдиқланди.

Номзодлар тегишли ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг  2019 йил 4 июлдаги 1-сонли баёни 20-иловаси билан тасдиқланган “Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби”нинг 2-бобига мувофиқ 2020 йил 29 сентябргача институт қабул комиссиясига тақдим этиши лозим.

 

Суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартибини мана бу ердан юклаб олишингиз мумкин.

Сухбат билан кабул килиш Тартиби