Инсон умри оқар дарё экан…

2018 йил давомида китоб савдоси билан шуғулландим. Ўзим қизиқишим сабаб бу ишга қўл урдим. Ўшанда университетнинг ўзбек филологияси факультетида ассистент ўқитувчи эдим. Бугун институтнинг Бўстонидаман.

 

Институт эски биносидамиз. Китобларни олиб бордим ва талабаларимизга тақдим қилдим. Китобга жуда иштиёқманд талабалар кўп эди. Қўнғироқ чиқишга чалинди. Бир пайт академик Жуманазар ака Базарбаев келди. Бир даста китоб сотиб олди. Ва, менга шундай дейди: «Балам, китапларды сүйип оқыйтуғын әўлад едик. Ҳәзирги жаслардың болса китапларға муҳаббаты бизиң дәўиримиздегидей емес! Сен саўап иске қол урыпсаң. Буның ушын сени дуўа қыламан. Өмириңнен берекет тап…»

 

Мен мана шу сўзларни эшитарканман, қилаётган ишим савоб экани, элу юртга маърифат улашаётганимдан фахр ҳиссини туйдим. Шу пайт эсталикка расмга ҳам тушгандим. Мана шунинг ўзиёқ устоз фаолиятидан ўрнак олсак арзийди. Устозни Аллоҳ раҳматига олсин!

 

Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ,

Элликқалъа педагогика факультети, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири.