Малакали педагог кадрлар тайёрлаш йўлида

Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг ҳам ҳудудларда филиаллари ташкил қилиниши ёшларимиз учун жуда ҳам катта имкониятлар яратиб бермоқда. Жумладан кўпчилик ота-оналар ва талабаларнинг илтимослари, шунингдек жанубий туманларнинг бошқа ҳудудларга нисбатан марказдан узоқроқда жойлашганлигини хисобга олган ҳолда 2019 йил 24 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 669-сонли буйруғи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги Бўстон академик лицейи биноси базасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Элликқалъа педагогика факультети ташкил қилинди.

 

Факультетда жорий кунда “Ижтимоий ва гуманитар фанлар” ҳамда “Аниқ ва табиий фанлар”, “Масофавий таълим” кафедралари мавжуд. Факультетда 6 та таълим йўналишидан 407 нафар талаба  кундузги бўлимда, 73 нафар сиртқи бўлимда таълим олишади. “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Хорижий тили ва адабиёти”, “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш”, “Мактабгача таълим”, “Жисмоний маданият”, “Математика ўқитиш методикаси” каби таълим йўналишлари талабаларига республикага таниқли ҳамдаНукус давлат педагогика институтнинг профессор-ўқитувчилари таълим-тарбия беришмоқда. Талабаларнинг қулай билим олишлари учун институт таркибидаги янги номдаги 100 га яқин зарурий адабиётлар, дарслик ва қўлланмалар билан таъминланган. Wi-Fiҳудуд талабаларга электрон адабиётлар билан ишлашишга доимий хизмат қилмоқда.

 

Вилоятлар ва чекка туманлардан келган талаба-ёшларга 300 ўринли “Талабалар турар уйи” қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилиш арафасида турибди. Айни пайтда, асосий штатда Элликқалъа туманида истиқомат қилаётган 11 нафар ёш магистрантлар доимий иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг илмий-тадқиқот ишларига ҳам шароитлар яратиб берилди. Битирувчиларнинг иш билан таъминланиши тўлиқ қамровга олинган бўлиб, Хоразм вилояти ҳамда Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманидаги янгидан барпо этилган касм-ҳунар мактаблари, умумтаълим мактаблари, шунингдек, математикага ихтисослашган мактабларда фаолият юритмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4708- сонли қарори 2020 йил 7 май куни қабул қилинди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Элликқалъа тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 66-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари республика фан олимпиадаларида муносиб ўринларни эгаллаб келаётгани боис, математика фанига ихтисослашган мактабга айлантирилди.

 

Талабалар билан ҳар ойда бир маротаба “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”, “Ректор билан очиқ мулоқот”, ҳар чоракда “Меҳнат ва бандликка кўмаклашиш маркази” ходимлари  билан тумандаги мавжуд вакант ўринлар ҳақида учрашув, семинар ва давра суҳбатлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Талабалар бу учрашувларда ўзларининг таълим йўналишларига мос равишда шартномалар тузиб, доимий иш билан таъминлашга кенг жалб қилиняпти.

 

Азал-азалдан адабиёт ва санъат аҳли ҳисобланган Элликқалъа туманида республикага таниқли ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар билан “Маданият саройида” адабий-бадиий кечалар ўтказилиб, “Янги Ўзбекистон”нинг халқаро имижини янада кўтариш, Ватанимизда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ислоҳотларини теран идрок қилиш, элу юрт равнақи ривожига муносиб ҳисса қўшишга жалб қилиняпти. Шу маънода, талаба-ёшларнинг маънавий савиясини янада юксалтириш мақсадида ҳар ойда “Маънавият куни” кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

Бунинг ёрқин мисоли сифатида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Луқмон Бўрихон билан “Адабиёт қалбларни бирлаштиради” мавзусида адабий-бадиий учрашув, давра суҳбати ўтказилганлигини эътироф этиш мумкин. 

 

Пандемия шароитида талабаларнинг масофадан туриб таълим олиш учун www.ndpi.uz расмий веб-сайти таркибида https://dist.ndpi.uz/ модуль тизими ташкил қилинган, барча таълим йўналишларига мос зарурий ресурслар жойланган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.ziyonet.uz таълим порталида фан ва машғулотларига тегишли зарурий электрон адабиётлардан доимий фойдаланиб келишмоқда.

 

Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ,

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ижтимоий ва гуманитар фанлар кафедраси мудири.