Ёшлар орасида корруцияни олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини янада яхшилаш бугунги куннинг долзарб вазифаси

Элликқалъа педагогика факультетида «Ёшлар орасида корруцияни олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини янада яхшилаш бугунги куннинг долзарб вазифаси» мавзусида талаба ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Унда Элликқалъа туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор ходими М.Эшчанов, Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси врач терапевти Ж.Қурбанбаевалар ҳамда яқин ҳудудлардаги мактаблар ёшлар етакчилари, факультет талабалари тўлиқ таркибда қатнашдилар.

Йиғилишда ИИБ ходими томонидан тингловчиларга 31.12.2020 йилдаги «Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги ҳукумат қарори билан низом тасдиқланганлигини, низомга мувофиқ коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкинлиги белгиланганлигини, шунингдек, 2017 йил январдан кучга кирган «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонун, 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2752-сонли Президент қарори, 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5729-сонли Президент фармони каби меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини, 5729-сонли Президент фармони билан «2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури» ишлаб чиқилганлигини ва уларда белгиланган вазифалар хақида айтиб ўтди.

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини янада яхшилашга доир маълумотлар бўйича Элликқалъа тумани Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиника врач терапевти Ж.Қурбанбаева ёшларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга доир, касалликлардан сақланишга оид маълумотлар билан таништирди.