Куннинг долзарб мавзуларига бағишланди

Элликқалъа педагогика факультетида ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши кураш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини бўйича талаба ёшлар билан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Элликқалъа тумани ИИБ ХПБ бошлиғи, катта лейтенант Н.Усенов, Элликқалъа тумани ИИБ профилактика инспектори, лейтенант А.Алмаханов, Элликқалъа тумани ИИБ кадрлар гуруҳи катта инспектори, лейтенант Ў.Раманов, Элликқалъа тумани “Бўстон” МФЙ раиси Х.Қўчқоров, Элликқалъа тумани ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант У.Барлиқбаевалар иштирок этди.
Йиғилишда талаба ёшларга хозирги кунда ёшлар орасида гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида, гиёҳванд моддаларни тарқатиш ва истеьмол қилишнинг ўта оғир оқибатларини, булар натижасида келиб чиқадиган касалликларнинг инсон ҳаётини издан чиқариб, нобуд бўлишгача олиб бориши, гиёҳванд моддалар билан ноқонуний ҳаракатлар олиб борилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 56-моддасида, шунингдек ЖКнинг 270-271-273-274-275-276 моддадарига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги айтилди. Шунингдек яқин йилларда содир бўлган гиёҳвандчилик, йўл ҳаракати ҳамда ҳуқуқбузарликларга оид жиноятлар ва уларга белгиланган жазо чоралари тўғрисида гапириб, айниқса ёшлар ва вояга етмаганлар бекорчилик ва назоратсизлик натижасида содир бўлаётган майда безориликларнинг содир бўлаётганлиги ва бу иллатлар келажакда гиёҳвандликка оид вазиятларни келтириб чиқариши мумкинлиги хақида гапириб ўтилди.

Маърузачилар шунингдек ёшларга ёшларимиз давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятларни тўғри англаш тинмай изланишлари ва билим олишларини, уларнинг илмий салоҳияти ва маьнавий дунёсининг бойиб бориши, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун яратиб қўйилган шароитлардан оқилона фойдаланиш кераклигини ўз сўзларида таькидлаб ўтдилар, шу билан бирга мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича белгиланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, унда аёл-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича белгиланган вазифалар, аёл-қизларга қарши қаратилган ҳаракатлар ва таъсирларга тавсиф бериб, ёшларни ҳозирги кунда ислом динига, намоз ўқишга қизиқиб кетиб унинг хақиқий мазмун-моҳиятини тушунмасдан ҳижоб кийимларни кийиш ҳолатларининг кучайиб бораётганлиги тўғрисида гапириб ўтди ҳамда ёшларга ҳозирги вақтда фақат билимга эътибор беришлари кераклигини, намоз ўқийман деб динни нотўғри тушуниш оқибатида турли хил экстремистик ҳаракатлар таъсирига тушиб қолишлари мумкинлигини айтиб ўтдилар ва талабаларни ўқишларига омад тилади.