АХБОРОТ ХАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил “7” мартдаги 101-F-сон Фармони асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2022 йил 15-апрел куни соат 10.00 да «Таълим сифатини оширишда рақамли технологияларни қўллаш ва уларни тижоратлаштириш масалалари» мавзусида онлайн халқаро миқёсида илмий-назарий анжуманини ташкил этиш режалаштирилган. Халқаро илмий-назарий анжуман «ZOOM» платформаси орқали амалга оширилади ва қуйидаги шўъбалар бўйича олиб боради:
1-шўъба. Бошланғич таълимда илғор педагогик тажрибаларни жорий этиш халқаро баҳолаш натижаларига эришишнинг муҳим омили сифатида.
2-шўъба. Таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятини йўлга қўйиш масалалари.
Анжуман материалларини тайёрлаш учун талаблар:
Тезис 3-5 бетгача ҳажмда электрон вариантда тақдим этилади.
Матн ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, рус ва бошқа тилларида Microsoft Word муҳарриридан фойдаланган ҳолда Times New Roman шрифтида, 14 пт ўлчам, 1,5 интервал оралиғида, пастдан ва тепадан 2,0 см, чапдан 3,0 см, ўнгдан 1,5 см қолдирилган ҳолда ёзилади. Барча сноскалар тик қавс ичида кўрсатилади: [1.15].
Баён этилган маълумотларнинг илмий-назарий ва методологик жиҳатдан асосланганлиги, йўл қўйилган грамматик, стилистик ва пунктуацион хатоларга муаллиф масъулдир.
Тезис устида ўртадан қалин катта харфлар билан тезис номи, кейинги қаторда кичик ҳарфлар билан ўртадан муаллифнинг Ф.И.Ш. илмий даражаси ва унвони, лавозими, кейинги қаторда иш (ёки ўқиш) жойи, шаҳри ва электрон почтаси кўрсатилади.
Конференцияда ҳар бир муаллиф фақат ўчта тезисгача қатнаша олиши мумкин. Талабга жавоб бермайдиган тезислар анжуман дастурига ва тўпламга киритилмаслигини ҳамда муаллифларга қайтарилмаслигини маълум қиламиз.
Конференцияда иштирок этиш учун 15000 сўм (ҳар бир саҳифа учун) бадал тўлаш назарда тутилади.
Анжуман материаллари 2022-йил 10-апрелгача қабул қилинади.
Манзил: 230105. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси рақамсиз уй. Бошланғич таълим кафедраси.
Анжуман материалларини қабул қилишга масъуллар:
Байназаров Тимур (+99897)353-31-71, Пирниязова Шолпан (+99891) 305-78-37
E.mail: boshlangich20152015@mail.ru, телеграм: 97 353 31 71, 91 305 78 37.
Наъмуна
|
КОНФЕРЕНЦИЯ ИШТИРОКЧИСИ АНКЕТАСИ
Ф.И.Ш.: |
|
Шўъба: |
|
Тезис номи: |
|
Иш ўрни ва манзили: |
|
Лавозими: |
|
Илмий даражаси ва унвони: |
|
Иш жойи телефони ва мобил телефони: |
|
e-mail: |
|