Экология қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Табиатсеварлар клуби» ўз ишини Мўйноқдан бошлади
Жамиятимизда соғлом фикр, соғлом куч устивор бўлиши учун биз маънавий ҳаётимизни юксалтириб, аҳоли, аввало ёшларимизни турли зарарли таъсирлардан асраш, уларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида мунтазам ўйлашимиз, фаол иш олиб боришимиз зарур.
Шу муносабат билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти билан биргаликда «Табиатсеварлар клуби» ташкил этилди.
«Табиатсеварлар клуби»ни ташкил этишдан мақсад ёшларнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг келажакдаги фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, экологик ҳолатни яхшилашда ёшларнинг ўрни ва аҳамиятини оширишга хизмат қилади.
Ёш авлоднинг экологик тарбияси бугунги куннинг долзарб масаласи экан, биз, аввало, экологик маданиятни, табиатни асраб-авайлашни ёшларга ёшликдан ўргатиб боришимиз зарур. Экологик дунёқарашни шакллантиришнинг замири оиладаги тарбия ва таълим муассасаларига бевосита боғлиқдир.
Аждодларимиз бола тарбияси масаласига алоҳида эътибор билан қараганлар бу борада ибратли анъаналар вужудга келган.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати