Математика фанидан ўтказилган 1-халқаро олимпиадада институтимиз талабалари қандай натижаларни қўлга киритди?

Шу йилнинг 28-31 октябрь кунлари Урганч шаҳрида биринши марта талабалар ўртасида математика бўйича Муҳаммед ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилди.
Халқаро олимпиадада инститимиздан илмий тадқиқот ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи П.Калханов ҳамда математика ўқитиш методикаси кафедраси доценти А.Хожаниязов бошчилигидаги жамоа аъзолари математика-информатика факультети 2-курс талабаси Н.Султанов, 3-курс талабалари Ш.Уразматов, Х.Абдуллаев ва 4-курс талабаси А.Искендеровлар иштирок этди.
29 октябрь куни талабалар ўртасидаги 1-халқаро олимпиаданинг асосий қисми бўлиб ўтди.
Талабаларимиз Урганч шаҳрида жойлашган «Ёшлик» спорт мажмуасида халқаро олимпиада иштирокчилари билан бирга математика фанидан топшириқларни бажарди.
Қувончли томони, олимпиада якунлари бўйича институт жамоаси яхши натижаларни қўлга киритган олий таълим муассасалари қаторидан жой олди.


Математика-информатика факультети 3-курс талабалари Ш.Уразматов ва Х.Абдуллаев Муҳаммед ал-Хоразмий номидаги 1-халқаро олимпиадада Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур обрўли халқаро олимпиадага дунёнинг 20 давлатидан 58 университет жамоалари иштирок этди. Унда 334 талаба ўз аро беллашиб, уларга 100 жамоа етакчилари бошчилик қилди.
Ислам Матеков,
НДПИ матбуот котиби.