Жисмоний маданият факультети талабалари эрталабки бадантарбия тадбирида

Институтимизда ҳар бир кун талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг эрталабки бадантарбия машқлари билан бошланмоқда. Бунда ҳар дастлабки академик соат бошланишидан 5 дақиқа олдин ва энг сўнгги соатдан кейин 5 дақиқа давомида организм учун фойдали машқлар, ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жисмоний маданият факультети талабалари ҳам оммавий саломатлик тадбирларида фаол иштирок этиб, эрталабки бадантарбия машқларини бажармоқда.