Магистратура бўлимида Артур Конан Дойл ижодига бағишланган бадиий кеча бўлиб ўтди

Институтимизнинг магистратура бўлимида жаҳон адабиётида ўз ўрнига эга ёзувчи Артур Конан Дойлнинг «Шерлок Холмс» асарига бағишланган бадиий кеча ташкил этилди.

Магистратура бўлими педагогика назарияси ва тарихи мутахассислиги магистранти Ш.Оразимбетов томонидан ташкил этилган бадиий кечада ёзувчининг ҳаёти ва дунёга машҳур асаридаги Холмс персонажи тўғрисида кеча иштирокчиларига маълумотлар берилди.

Бадиий кеча ёзувчи асарлари атрофидаги савол-жавоблар билан давом этди.