Тарих-география факультети талабалари 9-сонли мактабда академик Жуманазар Базарбаевнинг 85 йиллик юбилейини ташкиллаштирди

Институтимизнинг тарих-география факультети миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 4-а курс талабалари Нукус шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 9-сонли умумтаълим мактабида давлат педагогик амалиётини олиб бориш доирасида мактаб жамоаси билан биргаликда академик Жуманазар Базарбаевнинг 85 йиллигига бағишланган бадиий кеча ташкиллаштирди.

«Қорақалпоқ одобномаси асосчиси» мавзусида ўтказилган бадиий кечада мактаб директори С.Есимбетова, институт тарих-география факультети декани М.Сарибаев, кафедра бошлиғи А.Ембергенов ва Ж.Жумамуратовлар иштирок этиб, юбилей муносабати билан буюк олим, жамоат арбоби Ж.Базарбаевни табриклади.

Бундан сўнг амалиётчи талабалар ва мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилган концерт дастури намойиш этилди. Мактабнинг қобилиятли ўқувчиларидан иборат «Ниятли юлдузлар» клуби аъзолари бўлмиш 7-синф ўқувчмлари академикка бағишлаб ёзган шеърларини ўқиб берди.

Кечада ўқувчилар академик Ж.Базарбаевга ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, тегишли жавоблар олди.